Украина Олий Радаси Арсений Яценюкни Бош вазир лавозимидан озод этмади. Маълум бўлишича, фақатгина 16 депутат унга нисбатан ишончсизлик овозини берган. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Арсений Яценюк қайтиши билан «Бугун жаҳон иқтисодиётида иккита янгилик. Биринчиси, Аргентина дефолт эълон қилди. Иккинчиси, Украина дефолт эълон қилмади ва ҳеч қачон эълон қилмайди ҳам», — деб айтди.
Унинг қайтишига бюджет ва солиқ кодексига Яценюк талаб қилган ўзгартиришларнинг киритилиши Рада томонидан маъқуллангани сабаб бўлди.
Қабул қилинган бюджет ўзгаришлари, энг аввало, Украина шарқидаги операцияларни давом эттириш учун ҳарбий харажатларни ошириш билан боғлиқ.
Мамлакат президенти Пётр Порошенко айни дамда Украина учун бирлашган, ишончли ҳукумат керак эканлигини айтиб, «Президент, ҳукумат ва парламент ўртасидаги самарали ҳамкорлик ўзининг мевасини беришига ишонаман», — деб таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Украина бош вазири Арсений Яценюк истеъфо аризасини ўтган ҳафтада берган эди. У Рада томонидан ҳукуматнинг бир қанча ташаббуслари рад этилгач, шундай қарорга келган эди.
Изоҳ (0)