Давралар оралиғида «Локомотив» таркибида бир неча ўзгаришлар амалга оширилди. Жамоани тарк этган футболчилар ўрни янги спортчилар билан тўлдирилди. Шу муносабат билан «Локомотив» 31 июль пайшанба куни соат 11:00 да оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказади. Бу ҳақда «Локомотив» футбол клубининг расмий сайти хабар берди.
Тадбир Тошкентнинг ТТЗ мавзесида жойлашган «Локомотив» стадиони анжуманлар залида ўтказилади.
Тадбир аввалида жамоа бош мураббийи ва клуб раҳбарияти журналистлар билан суҳбатлашиб, улар томонидан бериладиган саволларга жавоб беради. Сўнгра ёзги танаффус вақтида жамоага келиб қўшилган янги футболчилар: Александр Гейнрих, Артём Филипосян, Шавкат Муллажонов, Саҳоб Жўраев, Алишер Шоғуломов, Дилшод Раҳматуллаев ва Марат Бикмаевлар анжуманлар залига таклиф этилади ва ОАВ вакиллари улар билан суҳбатлашиш имконига эга бўлади.
Тадбир ниҳоясида футболчиларга «Локомотив» футболкалари топширилади.
Изоҳ (0)