Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Украинада қулаган Малайзия самолётининг «қора қутилари»даги маълумот лайнер ракета билан уриб туширилгани ҳақидаги ахборотни тасдиқламоқда. Бу ҳақда, Донецкдаги авиаҳалокат иши бўйича суриштирувга яқин Европадаги манбага асосланиб, АҚШнинг CBS телеканали хабар бермоқда, деб ёзади «Кун» нашри.

Қулаган «Боинг» бўлаклари. Фото: ЛивеЖоурнал / Варламов

Қулаган «Боинг» бўлаклари. Фото: ЛивеЖоурнал / Варламов

«Ракета ўз ишини қилган – у самолётларни уриб тушириш учун мўлжалланган бўлган», – дея манбанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда нашр. Унинг сўзларига кўра, «қора қутилар»даги маълумот «кучли портлаш натижасида комрпессия йўқолгани»ни тасдиқламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 июль куни Malaysia Airlines’нинг Амстердамдан Куала-Лумпурга учиб кетаётган «Боинг-777» лайнери Украинанинг Донецк вилоятида қулаган эди. Самолёт бортида бўлган 298 кишининг барчаси ҳалок бўлган. Украина ҳукумати ушбу воқеада Донецкда ҳаракат қилаётган россияпараст айирмачиларни айблаб чиқди, бироқ айирмачилар уларнинг ихтиёрида бундай баландликда учаётган самолётларни уриб тушириш имконини берадиган воситалар йўқлигини маълум қилди.

Ҳодиса тафсилотларини ўрганиш бўйича ташкил этилган халқаро комиссия таркибидан турли мамлакатлардан, хусусан, Россия ва Украинадан таклиф этилган жами 24 нафар эксперт жалб этилган бўлиб, комиссияга Голландия раҳбарлик қилмоқда. «Қора қутилар»ни очиш ишлари эса Буюк Британияда амалга оширилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар