Москванинг «Локомотив» клуби мавсум бошланиши олдидан футболчилар ва мухлислар учрашувини ташкил қилди. Маросим якунига етгач, «Спорт ден за днём» нашри ходимлари Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Суҳбат давомида Виталий Денисов Ўзбекистон терма жамоасининг мундиалга чиқишга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ бўлганини айтиб, иккита гол ва биттагина очко етишмагани туфайли ЖЧ — 2014’га чиқа олмаганини қайд этди.
Терма жамоанинг ҳозирда тўғри йўлдан кетаётгани ҳақида фикр билдирган футболчи 2018 йилги мундиалда Ўзбекистон иштирок этиши учун қўлидан келган барча ишни қилишини, бундан аввал эса терма жамоада ўйнашга муносиб эканини исботлаш учун бор кучи билан ишлашини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)