Apple компанияси iPhone ёрдамида мобил тўловларни амалга ошириш тизимини яратиш учун жиддий ёндошмоқда. Бу ҳақда The Information маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Агар Apple ўзининг мобил тўлов тизимини ишлаб чиқарса, Google Wallet ва бошқа мобил тўлов тизимларига яхшигина рақиб бўла олади. Компания маъмурияти ҳозирда мобил ҳамён ҳавфсизлик хусусияти устида музокоралар олиб бормоқда, деб ёзади Gizmodo сайти.
Apple тез орада ўзининг мобил тўлов тизимига асос солиши мумкин ва у iWallet деб номланиши тахмин қилинмоқда. App Store ва iTunes’дан харидни амалга ошириш учун жуда кўп кишилар Apple’га ўзларининг кредит карта маълумотларини тақдим этиб улгуришган.
Изоҳ (0)