Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон ва Япония тиббий муассасаларни жиҳозлаш ва тиббиёт ходимлари малакасини ошириш бўйича қатор лойиҳалар ҳақида келишув имзолади. Бу ҳақда Anons.uz хабар берди.

Фото: med.uz

Фото: med.uz

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги қарорида кўрсатилишича, Япония Навоий вилоят кўп тармоқли тиббий маркази модернизацияси чоғида магнит-резонанс томографлари, жарроҳлик асбоблари, шунингдек, амалиёт, лаборатория ва ёрдамчи жиҳозлар тақдим этади.

Бундан ташқари, Қарши, Урганч, Нукус ва Фарғона шаҳарларидаги ногиронлар реабилитация марказларига диагностика ва физиотерапия ускуналари етказиб берилади.

Янги замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланиш заруратини назарда тутиб, тиббиёт ходимларини махсус курсларда ўқитиш режалаштирилган.

Молиялаштиришнинг тахминий қиймати 10 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар