Севимли юлдузларимиз ёзнинг иссиқ ойларида қаерларда дам олаётган экан? Биз Instagram орқали бундай маълумотни топишга ҳаракат қилдик.
1. Хонанда Шаҳзода бу йил ёзги таътилни турмуш ўртоғи ҳамда кенжа фарзанди Ҳалид билан Италянинг Милан шаҳрида ўтказмоқда. Шаҳзоданинг Instagram'даги фикрига кўра, бу Ҳалиднинг ҳорижга биринчи сафари экан.
2. Хонанда Муниса Ризаева ота онаси ва синглиси билан Туркия ва Монакода таътилни мароқли ўтказмоқда.
3. Хонанда Севара Назархон эса таътилни Туркиянинг Бодрум шаҳрида ўтказди.
4. Хонанда Нилуфар Усмонова эса ёзги таътилни Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказмоқда.
5. Хонанда Нилуфар Туркиянинг Белек курортида таътилини ўтказмоқда. П.С. Хонанда Нилуфар ва Нилуфар Усмонова — бошқа-бошқа одам ;)
6. Актриса ва хонанда Зарина Низомутдинова дугоналари билан Туркияда таътилда.
7. Хонанда Каниза Туркиянинг Бодрум шаҳрида таътилда.
8. Дж Пилигрим (Илҳом Юлчиев) Испаниянинг Монцеррат тоғ ёнбағрида дам олмоқда.
9. Хонанда Шохрух дўстлари билан АҚШда саёҳат қилмоқда.
10. Актёр Бобур Йўлдошев отаси ва қизи билан таътилни Россиянинг тайга ўрмонларида ўтказмоқда.
Азиз дўстлар, сиз ёзни қандай ўтказмоқдасиз?
Изоҳ (0)