Россиянинг Биринчи канали Ўзбекистондаги шериги — Kinoshniki.uz сайти орқали республикада «Машҳурлик дақиқаси» («Минута славы») телекўрсатуви учун кастинг эълон қилди.
«Шоуда қатнашиш учун истеъдод керак, — дейилади Kinoshniki.uz хабарида. — Бу чиройли овозга эга бўлиш каби классик ёки узун матнни тескарисига айтиб бериш каби экзотик истеъдод бўлиши мумкин».
Маълум бўлишича, Тошкентда ўтказилган кастинг натижалари Биринчи каналга юборилади. У ердагилар энг яхши чиқишларни танлаб олиб, истеъдод эгаларини Москвага таклиф қилади. Танлов ғолибига 1 миллион рубль (тахминан 67 миллион сўм) мукофот пули берилади.
Изоҳ (0)