Ўзбекистон ҳукумати Япония билан Оролбўйидаги урология муассасаларини тиббий жиҳозлар билан таъминлаш бўйича ўзаро келишувга эришди. Бу ҳақда «Анҳор» хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги 190-сонли Қарорида қайд этилишича, лойиҳа доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
- Қорақалпоғистон Республикаси кўп соҳали маркази ҳамда Республика урологияга ихтисослашган марказининг Урганч, Бухоро ва Сирдарёдаги филиалларини таъминлаш учун тиббий жиҳозлар ва эҳтиёт қисмларни етказиб бериш, шунингдек, дастлабки техник хизмат кўрсатиш;
- Тиббий ходимларни ўқитиш ва тажрибасини ошириш (шифокорларга юқори технология асосидаги тиббий қурилмалар билан ишлашни ўргатиш, таҳлил ва ташхис бўйича билимини ошириш, техник ходимларни замонавий қурилмалардан фойдаланишга ўргатиш).
Изоҳ (0)