Украинадаги авиаҳалокат қурбонлари орасида ОИТСни ўрганаётган мутахассислар ҳам борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Олим ва мутахассислар Мелбурнда 19 июль куни бошланиши кутилган ОИТСга қарши кураш бўйича халқаро конференцияга кетаётган бўлган.
Самолёт бортида, хусусан, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти матбуот котиби, британиялик Глинн Томас ҳамда ОИТСга қарши кураш бўйича халқаро жамиятнинг собиқ президенти, голландиялик Юп Ланге бўлган. 60 ёшли профессор Ланге сўнгги 30 йил умрини касалликни даволашнинг турли усулларини ўрганишга бағишлаган.
Американинг Men’s Health Crisis номли ОИТСга қарши кураш нодавлат ташкилоти раҳбари Энтони Геес олимларнинг ҳалокати 30 йиллик касалликнинг тарихи, ҳозирги ҳолати ва эртага қандай ривожланиши мумкинлигини аниқлашда катта йўқотиш эканлигини қайд этиб, «Улар конференцияга одамларнинг ҳаётини яхшилаш мақсадида кетаётган эди», — деб таъкидлади.
Изоҳ (0)