Хитой компанияси — Xiaomi ўзининг янги Mi4 дея номланган флагман смартфонини 22 июль куни тақдим этади. Бу ҳақда Soyacincau.com сайти хабар берди.
Xiaomi компанияси президенти Лин Бин эса ўзининг Facebook’даги саҳифасида Mi4 билан боғлиқ «Метал бўлагининг саргузашти», дея хабар қолдирган. Ҳозирча бу нима маъно билдириши маълум эмас.
Mi4 смартфони метал рамкали бўлиб, унда 2,5 ГГц частотага эга Snapdragon 801 тўрт ядроли процессори ва 3 Гб тезкор хотира ўрнатилади.
Mail.Ru хабар беришича, Mi4 смарфонида 5,2 дюймли дисплей ва Sony ишлаб чиқарган 13 мегапикселли камера ҳам бўлади.
Компаниянинг ютуғи шундаки, у маҳсулотларини чет давлатларида ҳам худди Хитойдаги нархи баробарида сотади. Ҳозирги кунда Mi4’дан олдинги Ми3 смартфонининг нархи 240 доллар бўлса, компаниянинг охирги ишлаб чиқарган қурилмаси – Mi Pad планшети эса 300 доллар атрofида сотилмоқда.
Изоҳ (0)