Philips компанияси 5 дюйм дисплейга эга бўлган I908 смартфон моделини ишлаб чиқаради. У яқинда тақдим этилган 6 дюйм дисплейли I928 смартфонининг кичрайтирилган тури бўлади, дея ёзади Gsmdome.com сайти.
Юқоридаги суратга кўра, янги ишлаб чиқариладиган смартфон жуда ингичка эканлигини таҳмин қилиш мумкин. Агар унинг қалинлиги 5,55 миллиметрдан кичик бўлса, у ҳозирги пайтда дунёнинг энг ингичка смартфони — Gionee Elife S5.5’ни ортда қолдиради.
Philips’нинг янги смартфони энг ингичка бўлиши кутилаётган бўлса-да, унинг хусусиятлари ҳам одатдагидан паст эмас. Унда 1,7 ГГц частотага эга MediaTek MT6592 саккиз ядроли процсесори, 2 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира, 5 мегапикселли олд ва 13 мегапиксельи орқа камера ўрнатилади.
Philips I908 смартфонининг кўриниши I928 моделиники билан бир хил бўлиши хабар қилинган.
Изоҳ (0)