1 июль куни Ўзбекистон ва Швейцария Берн шаҳрида даромад ва капиталга нисбатан икки марта солиқ солиш олдини олиш ҳақидаги битимга тузатишлар киритиш тўғрисида баённома имзолади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасига таяниб, Gazeta.uz хабар берди.
2013 йил 15 ноябрь куни икки мамлакат томонидан тасдиқланган баённома орқали келишувга янги пункт киритилди. Унга кўра, томонлардан бирининг талаби билан давлатлар ахборот алмашиши мумкин бўлди. Баённома кучга кириши учун Ўзбекистон Швейцария уни ратификация қилиши зарур.
Баённома Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган стандартларга асосланган бўлиб, қатор талабларга жавоб берувчи махсус сўров берилишини кўзда тутади.