6 июль, якшанба куни Пуэрто-Рикалик Фрес Окендога қарши рингга кўтариладиган Руслан Чагаев бўлажак жанг олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди, деб ёзади «Olamsport».
«Окендони ҳурмат қиламан. У кучли боксчи ва жиддий рақиб. Жанг ғолиби дастлаб Луис Ортис билан баҳс олиб боради. У биз жанг қиладиган титул учун расмий даъвогар саналади. Ортисга қарши жанг қилишни анчадан буён истаб юрган эдим.
Бунинг учун менда яхшигина имконият бор. Кейин эса Владимир Кличко ва Александр Поветкиндан аввалги мағлубиятлар учун ўч олишни истайман», — деди Чагаев.
Изоҳ (0)