Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суареснинг узоқ муддатли дисквалификацисидан ранжиган мамлакат президенти Хосе Мухика ФИФА ша’нига номақбул сўзларни айтиб ўтди, дея хабар беради Uff.uz Sports.ru манбасига таяниб.
«Италияликлар жуда муғомбир. Ҳар бир катта мусобақада улар шунақа йўл тутади. Суарес билан боғлиқ ҳолатда бўлса, ФИФА ҳаддидан ошиб кетди. Улар нафақат бир футболчига, балки бутун мамлакатга нисбатан зарба берди.
Биздаги футболчилар қашшоқ ҳудудларга катта бўлган ва юрт ша’нини кўтариш учун ўйнайди. Улар университетларда ўқимаган. Бу ФИФАга ёқмайди.
ФИФА — қариб, мияси айниб бораётган қариялардан иборат макондир. Бу гапимни бемалол матбуотга чиқаринг. Биз ФИФА томонидан Суарес жазоланишини билар эдик, лекин бу даражада эмас. Улар фашистлик қилди», — деди Мухика.
Изоҳ (0)