АҚШнинг Висконсин штатида истиқомат қилувчи Лоис Матковски 2008 йил йўқолган никоҳ узугини қидириб тополмагач, умидини узган эди. Бир неча кун аввал ўғри унинг ити эканлиги маълум бўлди, деб хабар берди «РИА Новости».
Ўтган ҳафта Лоис фарзандлари билан дам олаётганда 10 йил аввал сотиб олинган Тейкер лақабли ит музқаймоқни тахтачаси билан ютиб юборади. Икки кун ўтгач, Тейкер овқатини еёлмай, йўталади. Бундан хавотирланиб, итга яқинлашган Лоис ерда ўзининг олти йил бурун йўқолган никоҳ узугини кўриб, боши кўкка етди.
Ветеринар фикрига кўра, музқаймоқ тахтачаси ошқозондаги узукни қўзғалишига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)