Уйни совутиш ёки иситиш учун электр энергиясига кўп пул сарфлашга тўғри келади. Агар уйдаги кондиционер яхши ишламаса-ю, унинг учун пул тўлайверсангиз – бу албатта яхши эмас. Шу боис Lifehacker сайти кондиционер қай даражада ишлаётганини текшириш усулини эълон қилди.
Бунинг учун кондиционердан чиқаётган ҳаво оқимига 5 дақиқа давомида термометрни тутиб туриш ва ҳароратини ўлчаб, белгилаб қўйиш керак. Кейин эса кондиционерга ташқи томондан кираётган ҳаво ҳарорати ўлчанади.
Агар кондиционердан чиқувчи ҳаво унга кирувчи ҳаводан цельсий шкаласи бўйича 8–11 даража паст бўлса, у ҳолда кондиционерингиз яхши ишлаётганига ишонсангиз бўлади.
Сиз қайд этган натижалар бундай бўлмаса, унда кондиционерни устага кўрсатиш зарур.
Изоҳ (0)