Тайван компанияси бўлмиш ASUS йил охиригача ўзининг илк ақлли соатини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. ASUS янги гаджет ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган бўлса-да, TechCrunch компаниядаги манбасига таянган ҳолда гаджет сентябрь ойида тақдим этилиши ҳақида хабар берган, дея ёзади Mail.Ru.
5–10 сентябрь кунлари Берлинда бўлиб ўтадиган IFA-2014 кўргазмасидан ушбу гаджет ҳам ўрин олишини таҳмин қилиш мумкин. Манбага кўра, ASUS ақлли соати AMOLED дисплейга эга бўлади, аммо Google I/О конференциясида LG ва Samsung томонидан тақдим этилган ақлли соатлардан арзонроқ бўлиши кутилмоқда.
ASUS ўзининг илк ақлли соатини 99–149 доллар нархда сотиши мумкин. Компания аввалроқ ушбу қурилмани ишлаб чиқариши мумкин бўлган-у, аммо Android Wear’нинг тақдим этилиши ва унга бўладиган фикрларни билишни истаган.
TechCrunch'нинг таъкидлашича, ASUS компаниясининг ақлли соати бундай соатлар орасида энг ингичкаси бўлади.
Изоҳ (0)