Лондон шаҳрида теннис бўйича «Катта Дубулға» туркумига кирувчи, йилнинг 4 та йирик мусобақасидан бири – «Уимблдон» турнирининг асосий тур баҳслари давом этмоқда. Ушбу йирик турнирда Денис Истомин ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда «Olamsport» хабар берди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси илк даврада россиялик Дмитрий Турсуновга қарши кортга чиқди. Турсунов рейтингда Денисдан юқорироқда турган бўлишига қарамай, сўнгги ўзаро учрашувларда Истоминнинг қўли баланд келди.
Икки соат-у 29 дақиқа давом этган учрашувда Истомин 7:5, 6:4, 3:6, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Истоминнинг иккинчи даврадаги рақиби Жулиан Райстер бўлади. Германиялик теннисчи илк босқичда АҚШ вакили Майкл Расселлдан 6:4, 6:4, 6:7, 4:6, 7:5 ҳисобида устун келди.
Изоҳ (0)