Португалия терма жамоасининг ҳужумчиси Криштиану Роналду АҚШ термасига қарши ўйиндаги дурангдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, эндиликда гуруҳдан чиқишнинг иложи қолмади, деб ёзади Uff.uz Sport-express.ru маълумотига таяниб.
«Албатта, биз ғалаба қозонмоқчи эдик. Аммо буни уддалай олмадик. Билмадим, бунинг сабаби нимада. Мусобақадан олдин кўпчилик бизда чемпионлик учун яхши имконият борлигини таъкидлаганди. Бу ахир фантастика-ку! Биздан кучлироқ термалар борлигини биламиз. Плей-оффга чиқишнинг назарий жиҳатдан имконияти бор. Аммо амалда бунинг иложи йўқ», — деди Роналду.
Изоҳ (0)