Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ЖЧ—2014 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Австралия—Голландия учрашуви ўз ниҳоясига етди ва жанговор кечган баҳс голландлар ғалабаси билан якунланди, деб ёзади Uff.uz.

Австралия—Голландия учрашувида. Фото: fifa.com

Австралия—Голландия учрашувида. Фото: fifa.com

Учрашув бошиданоқ ўйин австралияликлар назоратида бошланди. 20-дақиқага келиб Роббен майдон марказида ажойиб тарзда тўпни ўзига тўғрилаб олди ва жарима майдонигача рақибларни чалғитиб югириб борди, унинг чап оёғи билан берган зарбаси аниқ чиқди — 0:1.

Орадан бир дақиқа ўтиб Австралия ҳисобни тенглаштирди. Девидсон ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига ташлади, Кейхилл бўлса тўпни тўхтатмасдан зарба йўллади — 1:1.

Австралия—Голландия учрашувида. Фото: fifa.com

Австралия—Голландия учрашувида. Фото: fifa.com

Иккинчи бўлимда ван Гал таркибда баъзи ўзгартиришларни амалга оширди. Жароҳат олган Мартинс Инди ўрнига Депай майдонга туширилди. Айнан мазкур футболчи якунда голландлар ғалабасини таъминлади.

54-дақиқада австралиялик футболчи Единак ҳакам томонидан белгиланган пеналтини муваффақиятли амалга ошириб, ўз жамоасини ҳисобда олинга олиб чиқди — 2:1.

Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Депайнинг узатмасидан сўнг Голландия сардори Робин ван Перси жуда чиройли гол билан ҳисобдаги фарқни яна тиклади — 2:2.

Австралия—Голландия учрашувида. Фото: fifa.com

Австралия—Голландия учрашувида. Фото: fifa.com

68-дақиқада захирадан майдонга тушган Депай 35—40 метрлардан кучли зарба йўллаб, якуний 2:3 ҳисобини ўрнатди.

Шу билан, Голландия терма жамоаси икки учрашувдан сўнг олти очко тўплаган ҳолда гуруҳдан 1-ўринда плей-офф босқичига чиқишга яқин турибди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди