ЖЧ—2014 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Австралия—Голландия учрашуви ўз ниҳоясига етди ва жанговор кечган баҳс голландлар ғалабаси билан якунланди, деб ёзади Uff.uz.
Учрашув бошиданоқ ўйин австралияликлар назоратида бошланди. 20-дақиқага келиб Роббен майдон марказида ажойиб тарзда тўпни ўзига тўғрилаб олди ва жарима майдонигача рақибларни чалғитиб югириб борди, унинг чап оёғи билан берган зарбаси аниқ чиқди — 0:1.
Орадан бир дақиқа ўтиб Австралия ҳисобни тенглаштирди. Девидсон ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига ташлади, Кейхилл бўлса тўпни тўхтатмасдан зарба йўллади — 1:1.
Иккинчи бўлимда ван Гал таркибда баъзи ўзгартиришларни амалга оширди. Жароҳат олган Мартинс Инди ўрнига Депай майдонга туширилди. Айнан мазкур футболчи якунда голландлар ғалабасини таъминлади.
54-дақиқада австралиялик футболчи Единак ҳакам томонидан белгиланган пеналтини муваффақиятли амалга ошириб, ўз жамоасини ҳисобда олинга олиб чиқди — 2:1.
Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Депайнинг узатмасидан сўнг Голландия сардори Робин ван Перси жуда чиройли гол билан ҳисобдаги фарқни яна тиклади — 2:2.
68-дақиқада захирадан майдонга тушган Депай 35—40 метрлардан кучли зарба йўллаб, якуний 2:3 ҳисобини ўрнатди.
Шу билан, Голландия терма жамоаси икки учрашувдан сўнг олти очко тўплаган ҳолда гуруҳдан 1-ўринда плей-офф босқичига чиқишга яқин турибди.
Изоҳ (0)