Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган пойтахт дербиси — «Пахтакор»—«Бунёдкор» учрашуви 5 июлга қолдирилди. Бу ҳақда Championat.asia хабар берди.
Сабаби Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 21 ва 23 июнь кунлари Хитой U-22 ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади. Ушбу йиғинга «Пахтакор»дан 9 нафар футболчи чақирилган. ПФЛ регламентига кўра, олимпия терма жамоасига беш ва ундан ортиқ футболчи чақирилганида клуб ташкилотдан ўйинни қолдиришни сўраб мурожаат қилиши мумкин.
Шундай қилиб, 22 июнда бўлиб ўтиши керак бўлган «Пахтакор»—«Бунёдкор» ўйини 5 июль куни ўтказилади.
Изоҳ (0)