11 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси (қароргоҳи Парижда) Равшан Усмонов Италия Республикаси Президенти Жоржо Наполитанога ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Жоржо Наполитано сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ўзбек-италян муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини ижобий баҳолади.
Италия президенти, шунингдек турли йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш имкониятлари борлигини таъкидлади.
Нашрнинг эслатишича, Равшан Усмонов (1978 йилда туғилган) 2012 йил 31 августдан Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги элчиси лавозимида ишлаб келмоқда. 2013 йил 30 октябрдан у Ўзбекистоннинг Португалиядаги элчиси бўлиб ҳам фаолият юритмоқда.
Изоҳ (0)