Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сиз тез орада дўстларингизга пицсанинг фақат расмини эмас, балки унинг ҳидини ҳам SMS орқали жўнатиш имкониятига эга бўласиз, деб ёзади The Huffington Post нашри.

Фото: designboom.com

Фото: designboom.com

Гарвард университети профессори Девид Эдвардс oPhone деб номланувчи ҳидларни хабар орқали жўната оладиган ва қабул қиладиган ускуна кашф этди. oPhone сайтининг маълумотига кўра, қурилмага киритилган 32 турдаги исларни чапиштириш орқали 300 мингдан ортиқ ўзига хос ҳидларни яратиш мумкин. Уларни эса, Apple Сторе’дан юклаб олинган oSnap деб аталувчи дастурни ишлатаётган дўстларингизга жўнатишишингиз мумкин.

17 июндан бошлаб oSnap иловасини iTunes’дан бепул юклаб олиш имконияти пайдо бўлади.

Жорий йилнинг 10 июнида Эдвардс Нью-Йоркдан Париждаги ҳамкасбига oPhone орқали ўзининг биринчи ҳидли хабарини жўнатди. Бу Нью-Йорк шаҳрининг ҳиди эди.

oPhone 2015 йилда 199 доллар нархида расман сотувга чиқарилади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда кўчмас мулк, автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдорлари камайтирилди
Маҳаллий
Электр ва газдан шикоят қилган фуқароларни қамоқ билан «огоҳлантирган» депутат ўз хоҳишига кўра ариза ёзди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда