Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тожикистон ҳукумати YouTube видеохостингига киришни яна чеклади. Бу ҳақда, Тожикистон интернет-провайдерлари уюшмаси раиси Асомиддин Атоевга асосланиб, «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

YouTube’нинг янги логотипи. Фото: kun.uz

YouTube’нинг янги логотипи. Фото: kun.uz

«Ҳозирча ушбу видеохостингга киришни камида тўртта интернет-провайдер чеклади», – дейди Атоев.

Унинг сўзларига кўра, бир қатор интернет-компанияларнинг раҳбарлари Тожикистон алоқа хизмати назоратчилари кўрсатмасига асосан, YouTube’га киришни чеклаганликларини унга маълум қилишган.

«Алоқа хизматининг ўзи ҳозирча бизнинг расмий сўровимизга жавоб бергани йўқ», – дея қўшимча қилди Атоев.

Kun.uz ёзишича, 2013 йил июлидан бери YouTube Тожикистонда тўртинчи марта блок қилинмоқда.

Сўнгги икки йил давомида Тожикистон ҳукумати қатор сайтларни, хусусан, Facebook ижтимоий тармоғи, Россиянинг Ria.ru ва Vesti.ru ахборот порталларига киришни чеклаган эди.

Одатда, Тожикистон раҳбарияти бундай чекловларни «техник носозликлар» билан изоҳлайди.

Бироқ 2013 йил майида YouTube’га Тожикистон президентининг катта ўғли Рустамнинг тўйи ва бунга таниқли мухолифат вакили ва журналист Додожон Атовуллаевнинг муносабати билдирилган кўрсатув жойлаштирилганидан сўнг, видеосервис блок қилинган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Кино ижодкорлар томонидан ишора қилинган, аммо кўпчилик пайқамаган машҳур фильмлардаги деталлар (фото)
Дунё
АҚШ осмонида разведкачи ҳаво шари аниқланди. Пентагон шарни Хитойга тегишли деб ҳисобламоқда (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 4 февраль куни ҳам ёмғир ёғади