FIFA ташкилоти президенти Йозеф Блаттер ЖЧ—2022 мусобақасини бошқа давлатга бериш масаласи кўрилмаётгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «Спорт Экспресс» сайтига асосланиб Uff.uz. хабар берди.
Аввалроқ, Қатар 2022 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритишда қоидабузарликка йўл қўйгани, натижада мусобақа мезбонлиги бошқа давлатга берилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.
«ЖЧ—2022 мусобақаси мезбонлигини бошқа давлатга бериш масаласи кўрилмаяпти. Биз Қатар ушбу мусобақани ўтказишига шубҳа қилмаяпмиз. Ҳозир биз мустақил ташкилотнинг суриштирув ишлари якунланишини кутмоқдамиз. Натижа қандай бўлади? Мен билмайман, башоратчи эмасман», — дейди Блаттер.