Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё вилоятидаги 19 стационар болалар оромгоҳида ёзги соғломлаштириш мавсумида 26 минг 240 ўғил-қиз дам олади. Кам таъминланган оилаларнинг 3500 нафар фарзанди, 160 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси ҳамда 100 нафар иқтидорли ўқувчи бепул йўлланма билан таъминланади. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

«Соғлом бола йили» Давлат дастури ижроси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан 500 нафар бола Шаҳрисабз туманидаги «Лочин» болалар соғломлаштириш оромгоҳига жалб қилинади.

Вилоятдаги барча оромгоҳларда ёзги мавсумга пухта тайёргарлик кўрилди. «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик компаниясига қарашли «Кимёгар», вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига қарашли Улуғбек номидаги, «Геобурғунефтегазсервис» шўба корхонасига қарашли Беруний номидаги, «Таллимаржон IEС» унитар корхонасининг «Соҳибқирон» оромгоҳлари реконструкция қилиниб, замонавий шароитлар яратилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди