Австриянинг Лейбниц шаҳрида дзюдо бўйича 1994—1996 йилларда туғилган ёшлар ўртасида ўтказилган Европа очиқ кубогида ўзбекистонлик Суҳроб Турсунов учинчи ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда ЎзА.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, нуфузли мусобақанинг вазни 66 килограммгача бўлган дзюдочилар ўртасидаги беллашувларида қатнашган С. Турсунов словениялик Янус Зидан Ник, италиялик Маттео Медвес, полшалик Виктор Мравчински, япониялик Тори Теншо, италиялик Биачио Стефанелли ва белгиялик Марк Винсентани мағлубиятга учратиб, бронза медални қўлга киритди.
Изоҳ (0)