Швейцариянинг қуёш батареяларида ишлайдиган Solar Impulse 2 самолёти ўзининг илк парвозини амалга оширди.
Учар қурилма 72 метр узунликдаги қанотларга эга, умумий оғирлиги эса 2,3 тонна. Самолёт ҳажми энг катта йўловчи ташувчи Airbus А380 билан тенгдир.
Унинг углерод толасидан бўлган конструкцияси қурилмага нисбатан енгиллик берган. Самолётнинг катта қисми 17 мингта фотоэлементлар билан қопланган, улар литий-ионли батареялар билан уланган бўлиб, қурилма двигатели ишлашини таъминлайди. Самолёт тезлиги соатига 140 километргача етиши мумкин. У 12 минг метргача юқорилаши мумкин.
Бундан аввалги Solar Impulse 63 метр узунликдаги қанотларга ва 1,6 тонна оғирликка эга бўлган. Унинг тезлиги соатига 70 километргача етган. У 2009 йил июнида оммага намойиш этилган.
Solar Impulse 2 самолётида 2015 йилда икки ҳафталик дунё бўйлаб саёҳат уюштириш режалаштирилган.
Изоҳ (0)