Samsung ўзининг Galaxy Gear «ақлли» соатидаги Android операцион тизимини Tizen’га алмаштиришни бошлади. Бу ҳақда Mail.ru хабар берди.
Янгилаш кўринишида юклаб олинадиган операцион тизим 2.2 версиясига эга. Соатда ОТ тўлиқ ўзгартирилса-да, интерфейс ўз ҳолича қолади. «Апдейт»нинг битта ёмон томони шундаки, қурилмадаги маълумотларнинг барчаси ўчиб кетади.
Янгилашдан сўнг, Galaxy Gear фойдаланувчилари автоном ишлаш самарадорлиги ва вақти яхшиланганини, алоҳида аудиоплеер ҳамда камера учун овоз буйруқлари пайдо бўлганини сезишади.
Бироқ Tizen ўрнатилгач, «ақлли» соатда WatchOn (техникани масофадан туриб бошқариш) ва юрак ритми датчиги билан боғлиқ функциялар ишламайди.
Изоҳ (0)