Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқандлик Илҳом Сарваров, опа-укалар — Сурхон Абдураҳмонов, Оқила Абдураҳмонова, бухоролик Эркин Нарзуллаев ва Бахтиёр Соибовнинг гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани фош қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси хабар берди.

Фото: temptress.ru

Фото: temptress.ru

Бухоро вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори Олим Мирзаевнинг маълум қилишича, 2013 йилнинг март ойида ўз жиноий мақсадлари йўлида юрган Сурхон Абдураҳмонов ва Оқила Абдураҳмонова бухоролик Бахтиёр Соибов билан танишиб, ундан героин топиб беришини илтимос қилган. Муқаддам бир неча марта судланганига қарамай, Б. Соибов Самарқанд вилояти Ургут тумани Жарқишлоқ ва Мўминобод қишлоқлари кесишмасида айтилган буюртмани етказиб берган. Опа-укалар гиёҳванд моддани 3 миллион 600 минг сўмга сотиб олган. Савдогарлар наркотик моддани Бухоро шаҳрида Эркин Нарзуллаевга 4 миллион 800 минг сўмга сотган.

Шундай қилиб, улар Самарқанд билан Бухоро ўртасида воситачиликни йўлга қўйган. Илҳом Сарваров ҳам бу тармоқда фаол иштирок этган.

Орадан кўп вақт ўтмай жиноятчиларнинг кирдикорлари фош этилган. Улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилган. Илҳом Сарваров 11 йил, Сурхон Абдураҳмонов 10 йил, Оқила Абдураҳмонова етти йил, Эркин Нарзуллаев саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати