Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Покистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари ҳомиладор ёш аёлнинг севиб турмушга чиққани учун қариндошлари томонидан тошбўрон қилиб ўлдирилганига норозилик билдириб намойишлар ўтказди. Бироқ улар кўпчиликни ташкил қилмади, Покистон аҳолиси ҳодисага ҳозирча эътиборсизлик билдирмоқда. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Фото: Euronews

Фото: Euronews

Покистон бош вазири Наваз Шариф полициянинг бу ишга нима учун зудлик билан аралашмаганига ойдинлик киритилишини талаб қилмоқда. Таъкидлаш жоиз, жиноят Лахордаги суд биноси яқинида содир бўлган.

Намойишчилар «ор-номус қотиллиги» деб аталаётган тошбўронда иштирок этган ҳар бир киши ҳибсга олинишини талаб қилмоқда. Ҳозирча фақат бир киши қўлга олинган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Покистон комиссияси маълумотларига кўра, ўтган йили аёлларнинг бундай кўринишда жазоланиш ҳоллари 869 тани ташкил этган. Кўпчилик покистонликларнинг фикрича, аёл киши мустақил равишда эр танлаш ҳуқуқига эга эмас.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?