Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бета-версияси ишга туширилганидан икки ҳафта ўтиб, «Спутник» қидирув-сервис платформасига ташриф буюрувчилар сони тахминан олти марта тушиб кетди. Бу ҳақда LookAtMe хабар берди.

Фото: lookatme.ru

Фото: lookatme.ru

22 май (ишга туширилган) куни фойдаланувчилар «Спутник» қидируви натижалари орқали бошқа сайтларга 141,8 минг марта ўтишган. 27 майга келиб, ушбу кўрсаткич 23,6 мингтагача, 28 май куни кечқурун 16,5 мингтагача камайган. Натижада Россия ҳудудидан бериладиган қидирув сўровлари ичида «Спутник» ҳиссаси 0,01 фоизга тушиб қолди. Таққослаш учун, бир суткада қидирув сўровларининг 62,2 фоизи «Яндекс», 27,7 фоизи Google ва 7,3 фоизи Mail.ru ҳиссасига тўғри келади.

«Спутник» қидирув сервисини 22 май куни «Ростелеком» ишга туширган эди. Тизим дорихоналар, ёқилғи шохобчалари, давлат хизматлари, ташкилотлар бўйича қидирув, шунингдек, теледастур, об-ҳаво маълумоти, янгиликлар хизматларини ҳам тақдим этган. Кейинроқ компания тўрт йил ичида ушбу қидирув тизими маҳаллий сайтлар орасида ташрифлар бўйича юқори ўнталикка кириши кераклигини таъкидлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...