Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро шаҳридаги «Дилкушо» теннис марказида теннис бўйича хотин-қизлар ўртасида ИТФ туркумига кирувчи халқаро турнир бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Бухородаги халқаро теннис турнирида. Фото: ЎзА

Бухородаги халқаро теннис турнирида. Фото: ЎзА

Мусобақада ўзбекистонликлар билан бирга Грузия, Россия, Туркия, Украина, Қирғизистондан келган теннисчилар баҳслашмоқда.

Турнирнинг яккалик баҳсларида иштирок этаётган юртдошларимиздан Оқгул Омонмуродова, Нигина Абдураимова, Сабина Шарипова, Арина Фолс, Милена Аҳмедова, Албина Хабибулина, Полина Меренкова ва Влада Екшибарова асосий турнинг дастлабки учрашувида ғалаба қозонди.

Жуфтликлар ўртасидаги баҳсда теннисчиларимиздан Оқгул Омонмуродова ва Нигина Абдураимова, Албина Хабибулина ва Алина Абдураҳимова, Влада Екшибарова ва Катя Маликова (Украина), Сабина Шарипова ва Вероника Капшай (Украина), Шаҳноза Ҳотамова ва Алиса Тимофеева (Украина), грузиялик Екатерина Горгодзе ва София Квацабая, россиялик Маргарита Лазарева ва Екатерина Яшина жуфтликлари чорак финалга чиқди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди