Навоийда регби бўйича хотин-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Унда пойтахтнинг «Тошкент-1», «Тошкент-2», Навоий ва Самарқанд вилоятлари жамоалари ўзаро куч синашди.
Мусобақа якунига кўра, пойтахтнинг «Тошкент-1» жамоаси биринчи, навоийликлар иккинчи ва «Тошкент-2» жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
– Вилоятимизда мазкур спорт турини янада ривожлантириш учун барча шароитлар мавжуд, – дейди Ўзбекистон регби федерацияси Навоий вилояти бўлими ижрочи директори Элёр Ҳайитов. – Президент раҳнамолигида спортнинг оммавийлигини таъминлашга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида халқаро миқёсда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир навоийлик ёшлар сафи тобора кенгайиб бораётганидан фахрланамиз.
Изоҳ (0)