Хонанда Нилуфар «Тантанам мани» (қўшиқ номи ўзгартиришларсиз келтирилган — муҳаррир) таронасининг давомини ижро этди. «Яна тантана» дея ном олган қўшиқ дуэт тарзида куйланиб, ижрочилар Нилуфар ва Жаҳонгир Позилжонов мазкур дуэтнинг премьераси учун «Ўзбегим таронаси» радиосига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Popcorn.uz.
Нилуфар ва Жаҳонгир Позилжонов мухлисларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди. Суҳбат жараёнида мазкур дуэтга видеоклип суратга олиш ҳам режалаштирилгани маълум бўлди. Ҳозирча клип ғояси ва ким билан ҳамкорлик қилиниши ҳақида аниқ қарор қилинмаган.
«Яна тантана» қўшиғи матни ва мусиқа муаллифи Элдор Қаюмов бўлиб, аранжировкасини Ботир Алиев тайёрлаган.
Изоҳ (0)