Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Марказий разведка бошқармаси ва Миллий хавфсизлик агентлиги собиқ ходими Эдвард Сноуден орқали қўлга киритилган маълумотларни матбуотда эълон қилиб борадиган америкалик журналист Гленн Гринвальд АҚШ ҳукумати яширинча кузатган шахсларнинг исмларини ошкор қилишга ваъда берди. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.

Фото: AP Photo/John Minchillo

Фото: AP Photo/John Minchillo

Журналистнинг айтишича, у шу пайтгача фош қилинган маълумотлар ичида энг шов-шувлиси бўлади.

АҚШ ОАВлари маълумотларига кўра, исм-шарифлар рўйхати Intercept онлайн-нашри томонидан эълон қилинади. Ушбу нашр eBay интернет-аукциони асосчиси Пьер Омидьяр томонидан молиялаштирилади. Гринвальд 2013 йил охирида — Британиянинг Guardian газетасини тарк этгач, ушбу манба билан ҳамкорлик қила бошлаган.

Эдвард Сноуден билан боғлиқ можаро 2013 йил июнида келиб чиққан эди. Ўшанда у АҚШ махсус хизматлари интернет ва мобил алоқа орқали бутун дунёдаги фойдаланувчиларни кузатиб боргани ҳақидаги махфий ахборотларни фош этган эди.

2013 йилнинг 1 август куни эса Россия ҳукумати АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими бир йиллик муддатга вақтинчалик бошпана беришга қарор қилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк