Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Оқ уй Марказий разведка бошқармасининг Афғонистондаги резидентураси (ташқи разведка органининг чет элдаги муассасаси) бошлиғининг исм-шарифини тасодифан ошкор этиб қўйди. У журналистларга тарқатилган АҚШ президенти Барак Обама билан бўладиган брифинг иштирокчилари рўйхатига тушиб қолди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: ria.ru

Фото: ria.ru

Гап шундаки Барак Обама Афғонистондаги АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари базасига ташриф буюриб, брифинг ўтказди ва у ердагиларни АҚШ ҳарбий хизматчилари хотирасига бағишланган миллий байрам билан табриклади.

Брифинг қатнашчилари рўйхатига киритилган 15 нафар америкалик хизматчилар ичида резидентура бошлиғи ҳам бўлиб, уни ҳарбийлар Оқ уй матбуот хизматига тақдим этган. У ердагилар эса рўйхатни Обама билан бирга Афғонистонга жўнаган журналистларга электрон почта орқали юборган. Washington Post журналисти эса уни бошқа минглаб журналистларга тарқатган.

Ўз хатоси ҳақида хабар топгач, Оқ уй бошқа янгиланган рўйхатни тақдим этган, унда МРБ резидентураси бошлиғи истисно қилинган. Оқ уй илтимосига биноан нашрлар ушбу мансабдор шахснинг исмини ошкор қилмаган. Ҳодисадан сўнг агент лавозимдан олинадими, йўқми номаълум.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов