АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими ҳисобланган Эдвард Сноуден, алоҳида шартлар бажарилганида, АҚШга қайтишга тайёр. Бу ҳақда Германиянинг Дер Спиэгел нашри хабар бермоқда.
«Кун» маълумотларига кўра, Сноуденнинг германиялик ҳуқуқшуноси Калек Шпигел унинг мижози АҚШга қайтиш бўйича музокаралар олиб бораётганини тасдиқлаган.
Ҳуқуқ ҳимоячиснинг қўшимча қилишича, Сноуден АҚШ ҳукуматининг ён беришига умид қилмоқда. Собиқ агент томонидан қандай шартлар илгари сурилгани маълум қилинмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, америкалик билан боғлиқ можаро 2013 йил июнида келиб чиққан эди. Ўшанда у АҚШ махсус хизматлари интернет ва мобил алоқа орқали бутун дунёдаги фойдаланувчиларни кузатиб боргани ҳақидаги махфий ахборотларни фош этган эди.
2013 йилнинг 1 август куни эса Россия ҳукумати АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими бир йиллик муддатга вақтинчалик бошпана беришга қарор қилган эди.
Изоҳ (0)