Термиздаги қушлар байрамида ўзбекча «сўзлайдиган» қарға иштирок этди
Термиз шаҳридаги «Болажон» истироҳат боғида гуллар ва қушлар байрами бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Соғлом бола йили» Давлат дастури ижроси доирасида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва халқ таълими бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган байрамда нафис ва ноёб гуллар, турли қушлар намойиш этилди.
– Анъанавий ўтказиб келинаётган мазкур тадбир ёш авлоднинг табиатга оид билимини янада бойитишга хизмат қилмоқда, – дейди вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Пардабой Оромиддинов. – Шеробод тумани «Ёш табиацҳунослар маркази» директори Бўри Раҳимов уйида парваришлаётган «Гоша» лақабли қарға иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
– «Гоша»нинг қирққа яқин ўзбекча сўзни ёддан айтганига қойил қолдим, – дейди Термиз шаҳридаги 10-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Фарзона Холмаматова. – Ўқитувчимиз айтганидек, инсон табиатга меҳр билан муносабатда бўлса, у ҳам шундай жавоб қайтаришига ишондим.
Тадбир доирасида ташкил этилган кўргазмада табиацевар ёшлар ўзаро фикр алмашди. Табиацҳунослик фани бўйича билим ва кўникмаларини янада бойитиш имкониятига эга бўлди.