Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Украина темир йўллари» компанияси Москва – Кишинёв йўналишидаги йўловчи поезди ҳалокатини ўрганиш учун махсус комиссия юборади. Ҳалокат Подмосковьеда содир бўлган, йўловчи поезди юк поезди билан тўқнашиб кетган. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.

Фото: itar-tass.com

Фото: itar-tass.com

УТМ вакиллари юк вагонларининг Украина давлат транспорт сервиси марказига тегишли эканини тасдиқлади. Москва транспорт департаменти ҳалокат сабаби ҳақида гапиришга «ҳали эрта» эканини таъкидлади.

Сешанба куни Киевнинг Бекасово-1 – Нара йўналиши ҳудудида юк поездининг 16 та вагони издан чиқиб кетган. Натижада Москва – Кишинёв йўловчи поездининг ён томони билан тўқнашув содир бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, олти киши ҳалок бўлган, 25 киши жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди