20 май куни Россиянинг Астрахань вилоятидаги «Капустин Яр» полигонидан «Тополь» РС-12М қитъалараро баллистик ракета (ҚБР) синов тариқасида учирилди. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.
Ракета Москва вақти билан 21:08 (Тошкент вақти билан 22:08)да учирилди. У берилган аниқликда Қозоғистон Республикасининг «Сари-Шаган» полигонидаги нишонни урди.
Ракета стратегик вазифадаги Ракета қўшинлари ҳарбий гуруҳи томонидан отилди. Ундан кўзланган мақсад ҚБРни синовдан ўтказиш бўлди.
Изоҳ (0)