Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида коллеж ва академик лицей битирувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди. Бу ҳақда «Туркистон press» хабар берди.
Унда Адлия вазирлигига қарашли Тошкент юридик коллежи, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги юридик коллежи, Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицей ўқувчи-ёшлари ва уларнинг ўқитувчилари иштирок этди.
Академиядаги очиқ эшиклар кунида ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олди.
Академияда «Тергов фаолияти», «Тезкор-қидирув фаолияти», «Жиноятларнинг олдини олиш» ва «Эксперт-криминалистик фаолият» мутахассислиги бўйича, сержантлар таркибини тайёрлаш олий курсларида эса патрул-пост, йўл-патрул, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, қўриқлаш, ёнғин хавфсизлиги, хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати, жазони ижро этиш ва бошқа хизматлар учун малакали сержант кадрлар тайёрланмоқда.
Таъкидлаш жоиз, ҳар йили Академия тингловчилари республика ва халқаро фан олимпиадаларида иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.
Изоҳ (0)