18 май куни нишонланадиган Халқаро музейлар куни муносабати билан Ўзбекистон музейларида очиқ эшиклар куни ўтказилади. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.
Маданият ва спорт ишлари бўйича вазирликка қаровчи барча музейлар якшанба куни бўйи бепул ишлайди. Уларнинг кўпчилигида махсус байрам тадбирлари ўтказилади.
Пойтахтда, шунингдек, Темир йўл техникаси музейи (иш вақти 9:00 дан 18:00 гача), Табиат музейи (10:00 дан 17:00 гача), Планетарий (9:00 дан 14:00 гача) ва бошқа музейларга ҳам бепул ташриф буюриш мумкин.
Байрамдан бошқа кунлари ҳам Ойбек, Мухтор Ашрафий, Тамарахоним, Ўрол Тансиқбоев, Юнус Ражабий, Сергей Есенин каби таниқли кишиларнинг уй-музейлари бепул ишлайди. Бироқ уларга ташриф буюришдан аввал қўнғироқ қилиб қўйиш лозим.
Нашрнинг эслатишича, май ойи давомида Ўзбекистонда музейлар ойлиги ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)