Замонавий электр тежовчи ускуна билан жиҳозланган маҳаллий қозонхоналар Мирзо Улуғбек туманида ТТЗ-1, ТТЗ-2, ТТЗ-4 даҳалари ва Югнакий массивига хизмат кўрсатиш учун қурилади. Бу ҳақда Gazeta.uz Ўзбекистон Президентининг 15 майдаги қарорига асосланиб хабар берди.
Қозонхоналар 2015 йил биринчи чорагидан кеч бўлмаган муддатда фойдаланишга топширилиши лозим. Уларнинг қурилиши 2014—2015 йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилади. Қурилиш маҳаллий бюджет ва «қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар» томонидан молиялаштирилади.
Изоҳ (0)