Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги бош консуллиги Ўзбекистон фуқаролигидан чиқарилиши масаласи кўрилаётган шахслар рўйхатини эълон қилди.
«1992 йил 2 июлда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ҳақидаги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ, чет элда доимий яшайдиган шахслар беш йил давомида узрли сабабларсиз консуллик рўйхатидан ўтмаса, бу Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиш учун асос бўлади», — дейилади рўйхатга илова қилинган хабарда.
Фуқаролардан ушбу рўйхат билан танишиб чиқиб, ўзига тегишли маълумотларни аниқлаган ҳолда, Бош консуллик билан боғланиб ўз фуқаролигини сақлаб қолиш ёки йўқотиш истагидан хабардор қилишлари сўралган.
Изоҳ (0)