Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия бош вазири мансабдор шахсларга ижтимоий тармоқларни ёпиш ҳақида эълон қилишдан аввал ўйлаб кўришни маслаҳат берди. Бу ҳақда у ўзининг Facebook’даги саҳифасида ёзди.

Дмитрий Медведев. Фото: ук.cо

Дмитрий Медведев. Фото: ук.cо

Аввалроқ Россия назорат қўмитаси (Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация соҳасида назорат бўйича федерал хизмат) раҳбари ўринбосари Максим Ксензов мамлакатда Twitter ва Facebook’ни ёпиб қўйишлари мумкинлиги ҳақида баёнот берган эди. «Ижтимоий тармоқларни блоклаб қўйишда ҳеч қандай рискни кўрмаяпман», — деган эди у.

Медведев эса унга жавобан, ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчиси сифатида Россия қонунчилигига тармоқлар ҳам, фойдаланувчилар ҳам риоя қилиши керак, деб ҳисоблашини билдирди. «Бироқ соҳа тараққиётига жавобгар бўлган баъзи мансабдор шахслар вақти-вақти билан калласини ишлатиши ва ижтимоий тармоқлар ёпилиши ҳақида эълон қилувчи интервьюларни бермаслиги керак», — деб ёзди у.

Ксензов интервьюларида Россияда «эртагаёқ» Facebook ва Twitter’ни ёпишга тайёрлигини билдирган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова