Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Beeline алоқа оператори 17 май куни Lotte City Hotel Tashkent Palace меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган «Мўъжизалар даври» XIII хайрия кўргазмасининг ҳомийси бўлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Beeline

Фото: Beeline

Хайрия кўргазмасида 1000 дан ортиқ буюмлар — суратлар, очиқ хатлар, юмшоқ ўйинчоқлар, зардўзлик буюмлари, нозмунчоқдан тайёрланган ва тикувчилик маҳсулотлари, аппликациялар, турли хил безак буюмлари тақдим этилади.

«‘Мўъжизалар даври’ каби тадбирда қатнашиш нафақат ёқимли, балки фахрлидир. Биз барча абонентларимизни ушбу кўргазмага таклиф қиламиз, — дейди компаниянинг матбуот котиби Юлия Мелентьева. — Бу биз учун яхши анъана ва ‘Хайрли ишлар’ лойиҳасининг давоми бўлади».

Тадбир «Умидворлик» имконияти чекланган болалар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш маркази ва Ўзбекситон—Япония инсон манбаларини ривожлантириш марказининг (UJC) PMP Битирувчилар Клуби (А-Club) номидан ташкил этилади.

Хайрия кўргазмасида йиғилган барча маблағлар иштирокчи-ташкилотларга болаларнинг ижодиётини янада ривожлантириш ишлари учун йўналтирилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди