Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Wikileaks информатори Брэдли Мэннинг тез орада ҳарбий турмадан оддий қамоқхонага ўтказилиши мумкин. Ушбу қарорни қабул қилишга тайёр турган Пентагон, ўз жинси ва исмини ўзгартирган Мэннинг бу ерда зарур бўлган тиббий ёрдамни қабул қила олмайди, деб ҳисоблайди.

Фото: cnn.com

Фото: cnn.com

Associated Press ёзишича, АҚШ мудофаа вазири Чак Хейглнинг ўзи бунга розилик берган. Қарор ҳали расман тасдиқланмаган бўлса-да, барча юридик масалалар ҳал қилингач, амалга ошади.

Оддий аскар Брэдли Мэннинг Wikileaks сайтига «ўта махфий» муҳри туширилган видеоёзувни бериб юборган. Ушбу плёнкада америкалик ҳарбийларнинг тинч ироқликларни отиб ташлагани акс этган. Натижада Мэннинг 35 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ҳукм ўқилганидан кейин Wikileaks информатори жинсини ва исмини (Брэдлидан Челсига) ўзгартириш ниятини маълум қилган. Суд апрелда унга рухсат берган.

Мэннингнинг хоҳиши ноодатий вазиятни юзага келтирди: қонунга кўра, трансгендерлар АҚШ армиясида хизмат қила олмайди, шу сабабли Пентагон уларга тегишли тиббий ёрдам кўрсата олмайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова